Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасиЎзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси расмий сайти parliament.gov.uz

Палатанинг барча йиғилишлари

Ислоҳотларнинг ҳуқуқий базаси такомиллаштирилмоқда

25 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Депутутлар ўз ишларини иккинчи ўқишдаги қонун ҳужжатларини, жумладан «Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини муҳокама қилишдан бошладилар.

Депутатлар сиёсий партияларнинг ҳисоботларини эшитдилар
13 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Конституциявий ваколатларга кўра, депутатлар сиёсий партияларнинг 2014 йилдаги фаолиятини молиялаштириш манбалари тўғрисидаги ҳисоботларини эшитдилар.
Долзарб масалалар кўриб чиқилди

12 март куни депутатлар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисининг илгари тасдиқланган кун тартибидаги масалалар муҳокамасини давом эттирдилар. Парламент қуйи палатаси аъзолари ўз ишини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2015 йилга ва кейинги йилларга мўлжалланган ташкилий-ҳуқуқий тадбирлари, қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил ишлари Дастури муҳокамасидан бошлади. 

Депутатлар Ҳисоб палатасининг ҳисоботини кўриб чиқдилар

11 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Қонунчилик палатаси Кенгаши томонидан таклиф этилган кун тартиби тасдиқланганидан сўнг депутатлар Ҳисоб палатасининг 2014 йилги ҳисоботини кўриб чиқдилар. Ушбу масала бўйича Ҳисоб палатаси раисининг ўринбосари Қ.Акмалов сўзга чиқди.  

Депутатлар янги қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар

20 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Қонунчилик палатаси Кенгаши томонидан таклиф этилган кун тартиби тасдиқланганидан сўнг депутатлар жамият ҳаётининг турли соҳаларидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга қаратилган бир қатор янги қонун лойиҳаларини биринчи ўқишда кўриб чиқдилар. 

Депутатлар Омбудсман ҳисоботини эшитдилар

12 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда бир қатор вазирлик ва идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва судлар, фуқаролик жамияти институтларининг вакиллари иштирок этдилар. Қонунчилик палатаси Кенгаши томонидан таклиф этилган кун тартиби тасдиқланганидан сўнг депутатлар Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг 2014 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни эшитдилар. 

Депутатлар қўмиталар таркибларини тасдиқладилар

5 февраль куниЎзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисни парламент қуйи палатасининг Спикери Н.Исмоилов олиб борди. 

Президент Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузаси
Ҳурматли депутатлар! Муҳтарам сенаторлар! Қадрли дўстлар!
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига бўлиб ўтган сайловда эришган ғалабангиз билан, халқимиз томонидан кўрсатилган юксак ишонч билан сизларни табриклаш, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, фаолиятингизда янги омадлар тилашга рухсат бергайсиз.
Бўлиб ўтган сайловларни кузатишда иштирок этган 70 мингдан ортиқ маҳаллий ва 340 дан зиёд чет эллик кузатувчилар, нуфузли халқаро ташкилотлар вакилларининг аксарият кўпчилигининг фикрича, бу сайловлар очиқлик ва ошкоралик шароитида, халқаро ҳуқуқ нормалари ва стандартларига тўла мувофиқ равишда ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлиси тўғрисида ахборот

Тошкент шаҳрида 23 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов иштирок этди. Йиғилишда Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, идоралар ва ташкилотлар раҳбарлари, мамлакатимизда аккредитация қилинган дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар вакиллари, маҳаллий ва чет эл оммавий ахборот воситаларининг мухбирлари қатнашди. Мажлисни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Спикери Н.Исмоилов бошқарди. 

Президент Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг биринчи ташкилий йиғилишидаги нутқи
Ассалому алайкум, ҳурматли депутатлар!
Азиз дўстлар!
Авваламбор, юртимизда Конституциямиз ва қонунларимиз асосида, қизғин курашлар руҳида бўлиб ўтган сайловларда эл-юртимизнинг ишончини қозониб, Қонунчилик палатаси депутати деган юксак шарафга сазовор бўлган сиз, муҳтарам халқ вакилларини чин қалбимдан табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, фаолиятингизда янги-янги ютуқ ва омадлар тилашга ижозат бергайсиз. 

Келгуси тадбирлар

  • 2015 йил 23-24 март кунлари ўтказиладиган тадбирлар тўғрисида

    Сайтнинг Ахборот хизмати тадбирлари бўлимида тўлиқ матнда жойлаштирилган.

                                                                    Кундалик тадбирлар рўйхатини кузатиб боришда давом этинг!


Стандарт шаклга қайтиш